Гепатит с нинг давоси борми

Гепатит с нинг давоси борми

Переезд склада в Европу.
Реализуем препараты от гепатита С в России по закупочной цене - ликвидация склада
Перейти на сайт

Ҳамшира томонидан кўрсатиладиган фаолият

Изоҳ

Оила ҳамшираси, мижозларга қуйидагилар ҳақида маълумот бериши керак:

  • Вирусли гепатит А – бу юқумли касаллик бўлиб, уни гепатит А вируси чақиради ва жигар яллиғланишига сабаб бўлади. У, вирусли гепатитнинг энг кўп тарқаган турига киради
  • Гепатит А, тозалик шароити ва оқава сувга эътибори паст даражада бўлган мамлакатларда кўп тарқалган
  • Касаллик кўпроқ болалар ва ёшларни зарарлайди
  • Касаллик, гепатит А касаллиги билан касалланган одамнинг ахлати билан зарарланган бирор нарсани оғизга тушиши натижасида юқади
  • Гепатит А, одатда ўткир кечувчи (қисқа вақт) юқумли касаллик ҳисобланади
  • Шунга қарамасдан белгилар нохушликларга сабаб бўлиши мумкин ва улар кам ҳолатларда жиддий оқибатларга олиб келади
  • Гепатит А ҳар қандай ёшда учраши мумкин

Гепатит А нинг яширин даври (вирус билан мулоқотда бўлган вақтдан, токи белгилар пайдо бўлгунгача вақт) ўн беш кундан қирқ беш кунгача, айрим ҳолларда икки ойдан олти ойгача бўлган вақтни ташкил этади Маълумот бериш бемор хавотирини камайтиришга ва врач тавсияларини бажаришга ёрдам беради. Гепатит А белгилари Айрим ҳоларда болаларда яққол кўринган белгилар, катта кишиларда ҳеч бир белгиларсиз ўтиши мумкин.

Оила ҳамшираси қуйидаги белгиларни билиши лозим ва шу белгилар мижозларда кузатилса, уларни шифокорга жўнатиши керак:

  • толиқиш, бутун тана бўйлаб оғриқ ва зирқираш, бош оғриши ва иситмалаш ҳолатлари
  • Иштаҳанинг йўқолиши, кўнгил айнаш ёки қусиш ва ич кетиши/диарея
  • Сариқлик

Оила ҳамшираси қуйидагиларни билишлари шарт:

  • Гепатит А нинг кечиши ва оғирлик даражаси, ўзгариб туради
  • Мижоз гриппга ҳос белгилар ва сарғайишни аста секинлик билан ортишини бир ҳафта давомида бошидан кечириши мумкин.
  • Шунингдек мижоз ҳолсизлик белгисини бир ёки икки ойдан ортиқ ҳис қилиши мумкин
  • Эҳтимол, мижоз икки ой ичида касалликдан бутунлай тузалиши мумкин, гарчи айрим инсонларда касалликнинг қайталаниши ва белгиларнинг олти ойдан ортиқ сақланиши кузатилиши мумкин.
  • Гепатит А билан касалланиб чиққан мижозлар, кейинчалик бу касалликка берилувчан бўлмайдилар ва бошқа бу вирусни юқтирмасликлари мумкин

Яллиғланган жигар, қондаги билирубинни йўқотишга қодир бўлмайди, шунинг учун сарғайиш келиб чиқади, бу тери ва кўз оқида сариқлик пайдо бўлишига сабаб бўлади. Шунингдек у, пешоб рангини тўқ, ахлатни эса оқиш рангга бўяши мумкин.

Шунингдек сариқлик қичишишга сабаб бўлади.

Гепатит А ни юқтириш сабаблари Оила ҳамшираси, мижозларга қуйидагилар ҳақида маълумот бериши керак:

  • Гепатит А вирусининг асосий юқиш йўли бу оғиз (фекаль — орал) орқали бўлиб, бунда вирус бир одамдан иккинчи одамга касал кишининг ахлати қайсидир йўллар орқали оғизга тушиши натижасида юқади. Бу шахсий гигиенага риоя қилиш қанчалик паст даражада эканлигини кўрсатади
  • Гепатит А, касалликни юқтирган инсон қўлларини тўғри ва тоза ювмасдан тайёрлаган овқатни истеъмол қилганда ҳам юқиши мумкин
  • Оқава сув етарли даражада ишлов берилмаганда ҳам, бу сувни истеъмол қилиш орқали касалликни юқтириш мумкин
  • Мева ва сабзавотларни ўзида тутувчи хом таом, ишлов берилмаган ичимлик суви ёки муз бўлакчалари, шунингдек зарарланган сувда ювилган ёки тайёрланган маҳсулотлар, буларнинг ҳаммаси вируснинг юқишига сабаб бўлиши мумкин
Гепатит А вируси, касалланган инсонларнинг ахлатида кўп бўлади. Касаллик, санитар ҳолати паст жойларда тез ва осон тарқалади Гепатит Ани ташхислаш Оила ҳамшираси, гепатит А касаллиги билан касалланган мижозлар билан мулоқотда бўлган ёки касаллик белгилари бошланган инсонларга шифокор кўригига боришни тавсия этиши керак. Қон таҳлилини ўтказиш орқали шифокор гепатит А ташхисини қўя олади. Агар, қон таҳлили антителаларга мусбат таъсирни кўрсатса демак, тана гепатит А вируси билан курашиш учун антителаларни ишлаб чиқараётганини англатади. Гепатит А ни даволаш Оила ҳамшираси, мижозларга қуйидагилар хақида маълумот бериши керак:

  • Гепатит “А”ни махсус даволаш усули йўқ, аммо бошқа даво усуллари мавжуд бўлиб, кўпчилик беморлар икки ой ичида бутунлай тузалиб кетадилар
  • Агар мижозлар толиқишни ҳис қилсалар кўпроқ дам олиш ва ёғли овқатларни истеъмол қилмасликлари керак. Мижозлар, тўғри овқатланиш ва соғлом таомларни қабул қилишга интилишлари лозим.
  • Касаллик даврида, жигар яллиғланганлиги сабабли ҳар қандай спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан ўзларини тийишлари керак.
  • Соғайгандан кейин ҳам спиртли ичимликларни истеъмол қилиш миқдорини сезиларли даражада камайтириш керак
  • Шахсий гигиена қоидаларига қатъиян риоя қилиш керак, доимо ҳожатхонадан чиққандан сўнг ва овқатланишдан олдин қўлларни тоза ювиш лозим
Айрим ҳолатларда беморларни шифохонага бир неча кунга ётқизиш керак бўлади. Агар белгилар жиддий тус олса, мижозларга, қон томири орқали суюқлик ва дори воситаларни томчилаб юбориш мумкин.

Сариқлик туфайли кучли қичишиш шифохонада даволанишни талаб қилади.

Гепатит “А” нинг асоратлари Оила ҳамшираси, бўлиши мумкин бўлган асоратларни билиши ва мижозларни шифокорга жўнатиши керак:

  • Юқумли вирус нохуш бўлиши мумкин, шунга қарамай кўпчилик беморлар икки ой ичида жигарда бирор бир асоратсиз бутунлай соғайиб кетадилар.
  • Қариялар ва бошқа касалликлари масалан, қандли диабет, камқонлик, юрак етишмовчилиги бор инсонларнинг тузалиш вақти узоқ давом этиши мумкин
  • Айрим ҳолатларда, жигар кучли яллиғланиши натижасида ишдан чиқади ва касаллик ўлимга сабаб бўлиши мумкин
Гепатит “А”нинг асоратлари кам кузатилади

Бу кўпинча қарияларда кузатилади, чунки уларнинг иммун тизими кучсизланган бўлади. Шунингдек, бошқа касалликлари бор мижозларда ҳам кузатилади (масалан ОИВ борларда иммун тизими пасаяди)

Гепатит “А” ни олдини олиш Гепатит “А” кўп тарқалган мамлакатларга кетаётганлар учун, касалликнинг олдини олиш мақсадида эмлаш тавсия этилади. Мижоз олдин касаллик билан касалланган бўлса, қон таҳлили гепатит “А” га берилувчан эмаслигини кўрсатади. Амалий маслаҳатлар Гепатит “А”нинг олдини олиш мақсадида оила ҳамшираси, ҳамма мижозларга қуйидагиларни тавсия этиши керак:

  • Шахсий гигиенага тўғри риоя қилиш амалиёти
  • Қўлларни тоза ва тўғри ювиш бир қанча вирус ва бактериялар чақирадиган юқумли касалликларни олдини олади.
  • Қўлларни ҳожатхонадан кейин ва овқат тайёрлаш ёки таом қабул қилишдан олдин тозалаб ювиш муҳимдир
  • Қўшимча эҳтиёткорликларни талаб қиладиган ҳолатлар: умумий сочиқдан фойдаланиш, тиш чуткалари ва ошхона идишлари



Источник: uz.denemetr.com


Добавить комментарий